14 ёш ва ундан кичик японияликлар сони бу борада тадқиқотлар олиб борилаётган 1950 йилдан бери энг минимал улушни ташкил этди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар ва коммуникациялар вазирлиги манбаларига таяниб, «Майнити» нашри маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Вазирлик маълумотларига кўра, мамлакатда 2016 йил 1 апрель ҳолатига кўра болалар сони 16,05 миллионни (улардан 8,22 миллиони ўғил бола, 7,82 миллиони эса қиз бола), аҳоли таркибида эса 12,6 фоизни ташкил этди.
Газетанинг маълум қилишича, Японияда болалар сонининг камайиши мутлоқ кўрсаткичларда қаторасига 35, фоиз ҳисобида эса 42 йил кузатилмоқда. Бу рақамлар Японияда 5 май куни нишонланадиган «Болалар куни» арафасида эълон қилинди.
Изоҳ (0)