Россиянинг Ростов вилоятида ҳалокатга учраган енгил моторли самолёт парвози учун тегишли талабнома рўйхатдан ўтказилмаган. Бу ҳақда Жанубий транспорт прокуратураси маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Украина фуқароси бошқарувидаги ‘Бекас’ русумли енгил моторли самолёт парвози авиация-кимё ишларини бажариш учун амалга оширилган ва бунинг учун талабнома рўйхатдан ўтказилмаган», — деб изоҳ берди прокуратура.
Самолёт ҳалокатининг икки асосий сабаби кўриб чиқилмоқда: учувчи хатоси ва ҳаво кемасининг техник носозлиги.
Изоҳ (0)