3 май, сешанба куни Нью-Йорк фонд биржасида Twitter компанияси акциялари нархи рекорд даражада тушиб кетди. Уларнинг қиймати уч фоизга пасайиб, донаси 13,9 долларни ташкил этди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
Компания акциялари 2013 йилнинг ноябрь ойида, Twitter қимматли қоғозлари биржага жойлаштирилган вақтдагина ушбу кўрсаткични ташкил этган эди. Экспертларнинг баҳо беришича, фақат шу йил ичида Twitter акциялари 39 фоизга, компания тарихида эса 65 фоиздан кўпроқ арзонлашган.
Америка ОАВлари бу ҳолатни ижтимоий тармоқнинг фойдаланувчилар сони ва молиявий кўрсаткичлари юзасидан инвесторларнинг ҳафсаласи пир бўлганлиги билан боғламоқда.
Ўтган ой охирида компания тақдим этган ҳисоботда 2016 йилнинг биринчи чорагида даромад 36 фоизга ўсиб, 594,5 миллион долларни ташкил этганлиги маълум қилинган эди. Шунга қарамасдан, бу кўрсаткич таҳлилчилар томонидан 607,8 миллион даромад ҳақидаги башоратларни оқламади.
Изоҳ (0)