Кембриж университети олимлари дунёдаги энг митти двигателни яратди, дея хабар беради «РБК».
Proceedings of the National Academy of Sciences нашрида эълон қилинган тадқиқотда таъкидланишича, қурилма инсон танасида ҳаракатланиши мумкин бўлган нанороботлар, жумладан, тиббиёт ботларини бошқариши мумкин. Унга «Ҳаракатга келтирувчи наноўзгартирувчи» дея ном берилган бўлиб, наноботларни автомобиль двигателидаги поршень каби бошқариши мумкин, фақат миллиардлаб маротаба кичик миқёсда.
Қурилма махсус полимер гел билан қопланган, инсон соч толасидан минг маротаба ингичка бўлган тахминан 0,06 микрон ҳажмидаги олтин нанозарраларни ўз ичига олган. У вазнига нисбатан ҳар қандай мотор ёки мушакка қараганда бир неча юз карра қудратлироқ кучни келтириб чиқаришга қодирлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)