Ўтган ҳафтада Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори жаноб Ван Пен, ОАВ вакиллари олдида ўзининг илк чиқишини қилиб, Ўзбекистоннинг етакчи агентликлари иштирокида матбуот анжуманида қатнашди.
ОАВ вакиллари орасида «Дарё», UzReport TV, «InfoCOM.UZ», ICTNews, «Экономическое Обозрение» журнали, ҳамда «Максима» радиоси бош муҳаррирлари таклиф этилди.
Анжуманнинг асосий мавзуси Huawei’нинг Ўзбекистондаги ютуқлари, дунё бўйича танилаётган янги трендлар ва ҳам маҳаллий, ҳам глобал миқёсда кутилаётган ривожланишлар борасидаги фикрлар бўлди.
Жаноб Ван журналистларга Huawei’нинг Ўзбекистондаги асосий бизнес қадриятлари борасидаги маълумотлар билан ўртоқлашиб, барча қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Шунингдек, бош директор Huawei эшиклари ҳамиша ОАВ вакиллари учун очиқлигини таъкидлаб, келажакдаги лойиҳалар бўйича янада ҳамжиҳатроқ бўлишни таклиф этди.
Изоҳ (0)