Дунё бўйича 1 миллиондан ортиқ компьютер зарарланишига сабаб бўлган Gozi вирусини ишлаб чиқиш ва тарқатишда айбланиб, АҚШда қамалган россиялик Никита Кузьмин 6,9 миллион доллар товон тўлайди. 2 май, душанба куни Манхэттендаги федерал суд шундай қарор чиқарди, деб хабар беради «ТАСС».
Суд 28 ёшли Кузьминни 37 ойлик қамоқ жазосига ҳам ҳукм қилди, бироқ у мазкур муддатни ўтаб бўлгани сабабли озод этилиши мумкин деб топилди.
Никита Кузьмин 2010 йили, технологик конференцияда иштирок этиш учун АҚШга келганда ҳибсга олинганди. Орадан бир йил ўтиб, у айбини тан олди ва тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди.
Изоҳ (0)