Финляндиянинг Хельсинки шаҳрида яшовчи ўн ёшли Жани Facebook сервисларидан камчилик топиб, мукофот пулини қўлга киритган энг ёш хакерга айланди, деб ёзади «Vc.ru». Ижтимоий тармоқ вакили мактаб ўқувчисига мукофот тариқасида пул берилганини тасдиқлади.
Жани бошқа фойдаланувчиларнинг изоҳларини ўчириш имконини берувчи багни аниқлади. У топилма ҳақида сервис раҳбариятига email орқали хабар берди ҳамда багни Instagram’да синов тариқасида очилган аккаунтлардан бирида текшириб кўриб, унинг ишлаш қобилиятини исботлаб берди. 2016 йил февралида муаммо бартараф этилди, мартда эса Жани мукофот сифатида 10 минг долларни қўлга киритди.
Ёш хакер сервислар хавфсизлиги асосларини YouTube’даги роликлар ёрдамида ўрганганини маълум қилди. Жани келажакда бундай заифликларни тадқиқ этиш билан шуғулланишини қўшимча қилди.
Facebook’дан олган пулини Жани янги велосипед, футбол анжомлари ва ўз укалари учун иккита компьютер сотиб олишга сарфламоқчи.
Изоҳ (0)