«Жабҳат ан-Нусра» жангарилари ва уларнинг мухолифат қуролли тузилмаларидаги иттифоқдошлари Алепподаги турар-жойларни ўққа тутишни тўхтатмаяпти. Маълумотларига кўра, сутка давомида шаҳарда 6 киши ҳалок бўлди, 40 дан ошиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Сурия армияси ҳимоясидаги Жамилия, Сулаймония, Майдон ва Азимия даҳалари яна жангарилар зарбасига нишон бўлди. Снарядлар шаҳарнинг савдо марказлари— Барон ва Нил кўчалари, мэрия биноси олдида ва Саъдулла ал-Жобирий майдонига ҳам тушди. Бунинг оқибатида жиддий моддий зарар кўрилгани ва жабрланганлар бўлгани билдирилмоқда.
Шунингдек, шаҳардаги Саид Али масжиди ҳам ўқ остида қолди. Намозхонлар орасида яраланганлар бор, улар касалхонага етказилди.
Изоҳ (0)