Украина бозорида тақдим этилган арзон автомобиллар рейтингида ўзгаришлар содир бўлди, деб ёзади «Автоблог».
Украинада энг арзон модель номини узоқ вақт давомида Ўзбекистонда чиқарилган Daewoo Matiz ўзида сақлаб келар эди. Аммо мамлакат автобозори таҳлили натижалари биринчи ўринга бошқа модель чиқиб олганини кўрсатди.
Рейтингда энди Эроннинг Saipa Tiba маркаси автомобили етакчилик қилмоқда, уни ишлаб чиқариш билан Украинанинг «Богдан» компанияси шуғулланади.
Украинада Daewoo Matiz’нинг минимал нархи 5800 долларни ташкил қилса, Эрон машинаси ундан 360 долларга арзонроқ сотилмоқда. Фарқ унчалик катта бўлмаса-да, Saipa Tiba Украинадаги энг арзон автомобилга айланди.
Изоҳ (0)