Mercedes-Benz CLA ва Audi A3’га рақобатчи бўладиган янги моделдаги Cadillac сўнгги авлод Chevrolet Cruze платформасига қурилади, дея хабар бермоқда Motor.
Cadillac’нинг айнан қандай — хэтчбек ёки Chevrolet Volt каби лифтбек кўринишида йиғилиши ҳозирча номаълум.
Янги автомобиль ишчи сиғими 1,5 ва 2 литр (топ версиясида) бўлган бензинли турбо двигатели билан таклиф қилиниши кутилмоқда. Ҳар иккала агрегат ҳам саккиз поғонали автоматик узатиш қутиси билан уйғунлашади.
Янги модель Chevrolet Cruze’дан 6—9 минг долларга қимматроқ бўлиши тахмин этилмоқда. У бозорда қачон пайдо бўлиши номаълум.
Изоҳ (0)