ИШИД Ироқ жанубидаги портлашлар учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда, The Independent манбаларига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ас-Самава шаҳридаги муниципал кенгаш биноси ва автобус бекати олдида икки миналаштирилган автомобиль портлатилгани, бунинг оқибатида камида 33 киши ҳалок бўлгани билдирилганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)