Хитой жанубидаги Хайнань провинцияси трассаларидан бирида 1 май, якшанба куни микроавтобус ва юк автомобили тўқнашди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Синьхуа» агентлиги маълумотларига кўра, уч киши ҳодиса жойида ҳалок бўлган, 11 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Жабрланганлардан бири, шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, оламдан ўтган.
Полиция тўқнашув айбдорини аниқлашга киришган.
Изоҳ (0)