Жанубий Хитойнинг Гуйчжоу провинцияси, Синъи шаҳрида 29 апрель, жума куни юк автомобили оломонга келиб урилди. Бунинг оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 12 киши турли даражада жароҳат олди, деб хабар беради «ТАСС».
Маълум бўлишича, ҳаракатланиш чоғида машинанинг тормоз тизими ишламай қолганлиги сабабли ҳайдовчи бошқарувни уддалай олмаган ва автомобиль йўл четида тўпланиб турган одамларга урилиб, ағдарилиб кетган.
Жароҳатланганларнинг барчаси касалхонага ётқизилган. Бошқа тафсилотлар ҳозирча келтирилмаган.
Изоҳ (0)