Гаити Республикасида жала оқибатида келиб чиққан сув тошқинида олти киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Шу билан бирга, 4 мингта уй дарё ва сув ҳавзалари тошиб кетиши натижасида сув остида қолди ёки зарар кўрди.
Пойтахт атрофида Карфур, Дельмас ва Сите Солей туманлари энг кўп зарар кўрди, аммо мамлакатдаги сиёсий инқироз туфайли, муваққат ҳукумат ҳалигача ёрдам кўрсатиш режасини амалга оширишга киришгани йўқ.
Кўплаб кишиларни хавфли ҳудудлардан эвакуация қилиб бўлмаяпти, фуқаролар мудофааси хизматлари эса офатга қарши туриш учун воситалар етишмаслигидан нолимоқда.
Изоҳ (0)