Эрон президенти Ҳасан Руҳоний тарафдорлари бўлган мўътадил номзодлар парламент сайловларининг иккинчи турида энг кўп овоз олди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Февраль ойида бўлиб ўтган сайловларнинг биринчи турида Руҳоний тарафдори бўлган ислоҳотчи ва мўътадил номзодлар 95, консерваторлар эса 105 ўринни эгаллаганди. Иккинчи турда эса яна 68 ўриннинг эгалари маълум бўлди. Норасмий манбаларга кўра, мўътадил номзодлар мазкур ўринлардан 30 дан ошиғини қўлга киритган.
Шу тариқа, Руҳоний тарафдорлари бошқа партия ва оқимларга нисбатан кўп — 130 га яқин ўринни эгаллади (парламентга жами 290 нафар депутат сайланади), бироқ мутлақ кўпчилик бўлолмади.
Изоҳ (0)