Ироқ пойтахти Бағдод яқинида портловчи ашёлар билан тўлдирилган юк автомобили портлаши оқибатида 28 киши ҳалок бўлди, 38 киши жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат ИИВдаги манба маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Миналаштирилган машина 30 апрель, шанба куни эрталаб ҳайвон бозорига кираверишда портлади. Яраланганлар касалхоналарга етказилди, қурбонлар сони якуний эмаслиги ва ортиши мумкинлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)