Жанубий Кореяда Зика безгагига чалиниш билан боғлиқ учинчи ҳолат қайд этилди. Вирус Филиппиндан саёҳатдан қайтган 21 ёшли йигитда аниқланди. Бу ҳақда мамлакат касалликлар назорати ва профилактикаси маркази маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
27 апрель, чоршанба куни вирус йигитга Филиппинга сафари чоғида ҳамроҳлик қилган укасида аниқланганди. Бу мамлакатда тасдиқланган Зика безгагига чалинишнинг иккинчи ҳолати бўлганди. Биринчи бор эса вирус Бразилияда бўлиб қайтган мамлакатнинг 43 ёшли фуқаросида топилганди.
Изоҳ (0)