Австралия Федерал суди Nurofen бренди остида оғриқ қолдирувчи дори воситасини ишлаб чиқарувчи Британиянинг Reckitt Benckise компаниясини истеъмолчилар тўғрисидаги қонунни бузганлиги учун 1,7 миллион долларга тенг жаримага тортди. Бу ҳақда TJournal хабар беради.
Nurofen ишлаб чиқарувчиси оғриқнинг алоҳида турлари учун мўлжалланган дориларни чиқарса-да, ҳақиқатда бу каби дори воситаларини яратиш имконияти мавжудлигининг илмий исботи йўқ.
Айнан шу сабабдан Австралия рақобат ва истеъмол маҳсулотлари бўйича комиссияси декабрда компанияни судга берган эди. Британиянинг Reckitt Benckise компанияси харидорларни чалғитишда айбланди.
Текшириш натижаларига кўра, Nurofen’нинг барча турларида фақат бир ингредиент ибупрофен қўлланилган, бироқ унинг турли кўринишдаги дорилари нархи бир-биридан катта фарқ қилган. Комиссиянинг таъкидлашича, харидор энг арзон Nurofen’ни сотиб олиб, гўёки оғриқнинг алоҳида турлари учун мўлжалланган Nurofen Specific Pain сериясидаги дорилар билан бир хил натижага эриша олган.
Изоҳ (0)