Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигаси 7-турининг 28 апрель санасига тайин қилинган ўйинлари ўз якунига етди.
Қарши шаҳрида «Андижон» клубини қабул қилган «Насаф» 3:0 ҳисобида зафар қучди. Беллашувнинг 60-дақиқасига қадар ҳисоб очилмаганди. Қолган ярим соат давомида мезбонлар учта гол киритишга муваффақ бўлди.
Мазкур ғалабасидан кейин «Насаф» очколари сонини 19 тага етказиб, пешқадам «Локомотив» билан тенглашиб олди. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич сабаб «темирйўлчилар» Қарши клубидан олдинги поғонани эгаллаб турибди.
29 апрель санасидан фақатгина битта учрашув жой олган бўлиб, Тошкент дербисида «Бунёдкор» ҳамда «Пахтакор» клублари ўзаро кураш олиб боради.Ўзбекистон Олий Лигаси 7-тур учрашуви 28 апрель, пайшанба
«Насаф» — «Андижон» 3:0
Голлар: Азамат Алланиёзов, 61 (1:0). Илдар Маматказин, 77 (2:0). Мақсуд Каримов, 82 (3:0).29 апрель, жума«Бунёдкор» — «Пахтакор»
30 апрель, шанба«Металлург» — «Қўқон—1912»«Сўғдиёна» — «Машъал»«Навбаҳор» — «Обод»«Нефтчи» — «Шўртан»«Қизилқум» — «Бухоро»
Изоҳ (0)