1 июлдан Германия Федерал разведка хизматига молия вазирлиги ходими Бруно Каль раҳбарлик қилади, у маъмурий ҳуқуқ бўйича мутахассис ҳисобланади. Бу ҳақда федерал канцлер идораси раҳбари Петер Альтмайернинг расмий баёнотига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Германия ҳукумати, шу тариқа, аввалроқ разведканинг ҳозирги раҳбари, ушбу лавозимни 2012 йилдан эгаллаб келаётган 63 ёшли Герхард Шиндлернинг истеъфоси режалаштирилаётгани ҳақида пайдо бўлган хабарларни тасдиқлади.
Альтмайер муассаса раҳбари ўзгариши ва муддатидан аввал пенсияга чиқарилиши сабабларига аниқлик киритмади.
Изоҳ (0)