Бугун, 27 апрель куни Мексика соҳили яқинида 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда, АҚШ геология бошқармасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Силкинишлар эпицентри Пуэрто-Мадеро шаҳридан 61 километр жануби-ғарбида жойлашган эди. Табиий офат ўчоғи 35 километр чуқурликда бўлгани айтилмоқда.
Вайроналиклар ва қурбонлар ҳақида маълумот берилмади.
Бир неча кун олдин шу ҳудудда 5,7 магнитудали ер қимирлаши қайд этилган эди.
Изоҳ (0)