Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкентда реконструкция қилинаётган Олой бозорининг асосий дарвозалари ва унинг яқинидаги кафелар 26—27 апрель кунлари демонтаж қилинди. UZ24 хабарига кўра, эски арка ўрнида янги иншоот қурилади.

Foto: UZ24

Фото: UZ24

Эслатиб ўтамиз, Олой бозорининг кенг миқёсли реконструкцияси 29 февраль куни бошланган эди.

Олой бозори дарвозасининг демонтажгача бўлган кўриниши.

Олой бозори дарвозасининг демонтажгача бўлган кўриниши.
Фото: Twitter

Ҳозирга қадар бозор ички қисмидаги иншоотларнинг бир қисми қуриб бўлинган.

Foto: UZ24

Фото: UZ24

Аввалроқ Олой билан Миробод бозорлари таъмири учун 15 миллиард сўм ажратилгани ҳақида хабар берилган эди. Олой бозоридаги қурилиш-таъмирлаш ишлари 2016 йилнинг кузида якунига етиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар