Россиядаги Тамбов давлат университетининг ўзбекистонлик талабалари «Менинг юртим» рақс тановида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Даракчи.uz» хабар бермоқда.
Мазкур танлов олий таълим муассасасида ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган. Унда миллий рақс орқали урф-одатлар, анъаналар намойиш этилади.
Бу йилги танловда Ўзбекистондан ташқари Ҳиндистон, Хитой, Марокаш, Вьетнам, Россия ва Анголадан келган талабалар ўзларининг миллий рақслари билан иштирок этган.
Изоҳ (0)