Ереванда автобусдаги портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
25 апрель, душанба куни Ереванда автобус портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, етти киши яраланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Портлаш сабаби аниқланмоқда. Уч киши ҳалок бўлган, етти киши яраланган», — дейди Арманистон ФВВ Қутқарув хизмати директор ўринбосари, генерал-майор Николай Григорян.
Портлаш «Богдан» маркали автобусда Ереван маркази яқинидаги Алабяна кўчасида юз берганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар