Мозамбик ҳукумати Халқаро валюта жамғармасидан 1 миллиард долларга тенг ташқи қарздорликни яширганини тан олди, дея хабар бермоқда «Ведомости». Бу ҳақда ХВЖнинг Мозамбикдаги миссияси раҳбари Мишель Лазар молиявий ташкилот раҳбариятининг Африка мамлакати ҳукумати билан музокаралари якунларига кўра маълум қилди.
«Мозамбик ҳукумати жамғармага шу вақтгача ҳукумат кафолати остида қўлга киритилган 1 миллиард доллардан зиёд маблағдан иборат ташқи қарзи борлигини маълум қилмаганини эътироф этди», — деди Лазар. Унинг таъкидлашича, мамлакат ҳукуматининг эътирофи ХВЖ билан «ўзаро ишончни қайта тиклашдаги муҳим қадам ҳисобланади».
ХВЖ экспертлари бундай катта ташқи қарз Африка мамлакатидаги макроиқтисодий вазият ва молиявий барқарорлик учун қандай оқибатларга эга бўлишини таҳлил қилиб чиқмоқчи. Айни пайтда Мозамбик ялпи ички маҳсулоти тахминан 16 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)