Конго Республикаси президенти Дени Сассу-Нгессо мамлакатга янги бош вазир тайинлади. «ТАСС»нинг хабар беришича, бу лавозимни мухолифатнинг собиқ раҳбари Клемент Муамба эгаллади.
Бир ҳафта олдин навбатдаги беш йиллик муддатга сайланган Сассу-Нгессонинг бош вазирни тайинлаш тўғрисидаги фармони 23 апрель куни миллий телевидение орқали ўқиб эшиттирилди.
60 ёшли Муамба Марказий Африка давлатлари банки функционерларидан биридир. У 1992–1993 йилларда молия вазири лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)