БМТ ва Эквадор ҳукумати 22 апрель, жума куни вайронкор зилзила оқибатида жабрланганларга 73 миллион доллар миқдорида ёрдам пули кўрсатиш ҳақидаги сўровномани донорларга юборди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Таъкидланишича, сўралган маблағ яқин уч ой ичида 350 минг кишига ёрдам кўрсатишга мўлжалланган.
БМТ янгиликлар марказининг маълумотларига кўра, табиий офат 600 га яқин кишининг ўлимига сабаб бўлган, 150 дан ортиқ киши бедарак йўқолган деб қайд этилган. Бундан ташқари, саккиз мингдан ортиқ одам турли даражадаги шикастланишлар олган.
Хабарда таъкидланишича, минглаб одамлар бошпанаси ва мол-мулкидан айрилган. 1125 та бино тўлиқ вайрон бўлган. Яна 800 дан ортиғига жиддий зарар етган. Ҳозирги пайтда 25 376 киши вақтинчалик бошпаналарда яшамоқда.
Изоҳ (0)