АҚШ Европага суюлтирилган табиий газни экспорт қилишни бошлади. Биринчи танкер Луизиана штатидан Португалияга йўл олди. Бу ҳақда, The Wall Street Journal нашри маълумотига таяниб, Meduza хабар берди.
Португалиянинг Синиш портига «Креол Спирит» кемаси 26 апрель куни етиб бориши режалаштирилмоқда.
Cheniere компанияси томонидан етказиб берилаётган Америка суюлтирилган газининг Европадаги биринчи харидори Португалиянинг Galp Energia компанияси бўлди.
Cheniere, шунингдек, Европанинг бошқа бир қатор компаниялари, жумладан, Британиянинг BG Group ва Испаниянинг Gas Natural компаниялари билан газ етказиб бериш бўйича узоқ муддатли шартномалар имзолаган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Американинг суюлтирилган газни Европага етказиб бериши Россия «Газпром»ининг рақобат шароитида нархларни пасайтиришига олиб келиши мумкин.
Изоҳ (0)