Республикачи миллиардер Дональд Трамп Нью-Йорк штатидаги праймеризда қозонган ғалабаси шарафига тантанали маросим уюштирди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Байрам унинг Манхеттен марказидаги осмонўпар биносида бўлиб ўтди. Миллиардер унинг ғалабасини «уни ҳаммадан яхшироқ биладиган одамлар» таъминлаб берганини айниқса ёқимли ҳолат деб атади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлиги лавозимига Республикачилар ва Демократлар орасидан номзодлар Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтон Нью-Йорк штатида бўлиб ўтган праймеризда ғалаба қозонган эди. Трамп партиядошларининг 60,5 фоиз овозига эга бўлди. Клинтон овозларнинг 57,9 фоизини қўлга киритди. Берни Сандерс 42,1 фоиз овоз олди.
Изоҳ (0)