Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов Россия президенти Владимир Путинга ишонч ёрлиғини топширди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ашрафхоновдан ташқари, жаҳоннинг яна 15 мамлакати элчилари Катта Кремль саройининг Александр залида Россия президентига ишонч ёрлиқларини топширди.
«Путин дипломатларга Россиядаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилади», — деб ёзади «ТАСС» агентлиги.
Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси этиб тайинлангани 2016 йил февралида маълум бўлган эди. Бунгача у Ўзбекистон молия вазири ўринбосари сифатида ишлаган.
Изоҳ (0)