АҚШнинг Техас штатидаги ABC 13 телеканали мухбири Стив Кэмпион Хьюстондаги тошқин ҳақидаги репортаж чоғида автомобилида чўкаётган америкаликка ёрдам берди. Бу ҳақда Daily Сaller хабар бермоқда.
Машинани оқим олиб кета бошлади, у ярмигача сув остида қолди. Буни кузатиб турган мухбир автомобиль ичидаги эркакни машинадан чиқишга чақира бошлади. Аввалига эркак автомобилини ташлаб кетгиси келмади, бироқ охири машинадан чиқиб, суратга олиш гуруҳи томон суза бошлади. Журналист унга оқимдан чиқиб олишида ёрдам берди. Бироз муддат ўтгач, автомобиль буткул сув остига кетди.
https://youtu.be/0kSGEFQ8CWo
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Техас штатидаги тошқинлар 5 кишининг умрига зомин бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)