АҚШнинг Техас штатида шиддатли ёмғирлар келтириб чиқарган тошқинлар беш кишининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Штат расмийлари тошқинлар ҳаёт учун хавфли фавқулодда ҳолатга олиб келганини таъкидлаб, аҳолини офат ҳудудида ҳаракатланишдан тийилишга чақирган.
Техасда мингга яқин уй сув остида қолган, 45 минг киши электр энергиясидан маҳрум бўлган. Фавқулодда хизматлар эвакуация билан боғлиқ 1,2 мингта операцияни ўтказган.
Изоҳ (0)