Россиянинг «Любэ» мусиқий гуруҳи бас-гитарачиси Павел Усанов 19 апрель, сешанба куни мия жароҳати оқибатида шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар берди.
Усанов Москвада номаълум шахслар томонидан калтакланган эди. Оғир аҳволда Склифосовский номидаги институт реанимациясига ётқизилган созанданинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмади.
Павел Усанов 1975 йилда туғилган. У 1996 йилда «Любэ»нинг ўша пайтдаги бас-гитарачиси Александр Николаевнинг фожиали ўлимидан сўнг гуруҳга қўшилган эди. Бундан ташқари, Усанов «Встречний бой» рок гуруҳининг асосчиси ва бадиий раҳбари ҳисобланади.
Изоҳ (0)