Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров 70 ёшни қарши олгани муносабати билан элга дастурхон ёзиб, ош берди. «Qalampir.uz»нинг ёзишича, таваллуд айёмининг асосий тадбирлари 17 апрель куни Тошкентдаги International меҳмонхонасида бўлиб ўтди.
Кечага Ўзбекистон халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Насиба Абдуллаева, Рушана Султонова, Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Обид Асомов, Рашид Холиқов, Райҳон Ғаниева, хонандалар Шаҳзода, Фаррух Аҳмедов, Акбар Отамуҳаммедов кабилар ташриф буюрди.
Маълумотларга қараганда, тадбирга Сардор Раҳимхон, Улуғбек Раҳматуллаев, Манзура, Гулсанам Мамазоитова, Муниса Ризаева, Шоҳруххон, Зиёда каби хонандалар таклиф этилмаган.
Меҳмонхона тантаналар зали фоеси катта тақдимот маросимлариники каби безатилган эди. У ерда Фаррух Зокировнинг иккита пластик ҳайкалчаси ўрнатилган бўлиб, қизиқчи Обид Асомов бу ғояни қуйидагича изоҳлади: «‘Юбиляр’ меҳмонлар билан банд. Бу тарихий кечада ҳамма у киши билан расмга тушгиси келади. Шунинг учун кираверишга кўпайтириб қўйишибди. Хоҳланг, битта Фаррух ака билан, хоҳланг иккитаси билан расмга тушиг. ‘Ўзингдан кўпайгин’, дегани шу бўлса керак».
«Ишончли манбаларимизнинг хабар беришича, Фаррух Зокировнинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан ташкил этилган тадбир тунги соат 2:00 га қадар давом этган», — деб ёзади «Qalampir.uz».
Изоҳ (0)