Футбол бўйича Италия А сериясининг 33-тур беллашувларига якун ясалди. Европа Лигасига йўлланма берувчи поғона учун кураш олиб бораётган «Милан» ва «Лацио» клублари унда 3 очкодан қўлга киритди.
«Лацио» ўз майдонида «Эмполи»ни 2 та гол фарқи билан мағлуб этди. 33-турдан кейин Рим клуби ҳисобида 48 очко бор. «Сассуоло» ҳам 48 очко жамғариб, тўплар нисбатига кўра «Лацио»дан битта юқори ўринга жойлашган.
«Сампдория» майдонидаги ғалабасидан кейин «Милан» 52 очко билан 6-поғонани банд этган. Ундан олинда бораётган «Фиорентина» 59 очкога эга.
Қайд этиш керак, «Ювентус»дан учралган мағлубиятдан кейин «Милан» бош мураббийи Синиша Михайлович истеъфога чиқарилганди. Унинг ўрнини эгаллаган Кристиан Брокки биринчи ўйиндаёқ 3 очкони қўлга киритди.
Италия А серияси 33-тур беллашувлари 17 апрель, якшанба
Изоҳ (0)