Футбол бўйича Япония чемпионати турли дивизионларининг 16 апрель, шанба кунига белгиланган тўртта ўйини мамлакат жануби-ғарбида тинмаётган зилзилалар туфайли бекор қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Фото: AFLO
Бекор қилинган ўйинлар иккинчи кун кетма-кет ерости силкинишлари рўй бераётган Кюсю ороли стадионларида ўтказилиши лозим эди. Бу ерда 15 апрель, шанба куни кечки пайт 7,3 магнитудагача бўлган зилзилалар туркуми содир бўлди.
Охирги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида мамлакатда 13 киши ҳалок бўлди, 800 дан ошиқ киши жароҳатланди. Айни пайтда минтақада ҳар 10 дақиқада ерости силкинишлари бўлиб ўтмоқда.
Изоҳ (0)