Бутунжаҳон бокс ассоциациясининг (WBA) ўта оғир вазндаги мунтазам чемпиони, австралиялик Лукас Браун билиб ёки қасддан ман этилган препаратлар қабул қилмаганини исботлаш учун ёлғон детекторида синовдан ўтди. Бу ҳақда боксчи билан ишлайдиган Буюк Британиянинг «Хаттон промоушнз» компанияси раҳбарияти маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Ёлғон детекторидаги тест ҳақиқатни айтганимни тасдиқлаганидан хурсандман. Натижа мени ажаблантиргани йўқ, чунки доим ‘тоза’ спортчи эканлигимни айтиб келганман. Грознийга ҳам ‘тоза’ келганим ва у ерда бўлганимда ҳеч қандай номаъқул ҳаракатларга қўл урмаганимни биламан. Мазкур тест айбсизлигимни исботлашда янги қадам бўлди, деб ҳисоблайман. Мунтазам равишда қўллаб-қувватлаб келаётганлари учун ишқибозлар, менежерим ва проумотеримга миннатдорлик билдираман», — дея таъкидлаган Браун.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Чеченистон пойтахти Грознийда ўзбекистонлик Руслан Чагаев устидан ғалаба қозонган ва илк бор жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган Лукас Брауннинг допинг таҳлиллари ижобий чиққанди.
Изоҳ (0)