Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путинга Германиянинг Süddeutsche Zeitung нашри Американинг Goldman Sachs банки билан боғлиқлиги ҳақида нотўғри маълумот етказилганлиги учун жазоланганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Россия 1» телеканалининг бошловчиси Владимир Соловьёв кўрсатуви давомида Песковдан ушбу хатолик учун жазо берилган-берилмаганлиги ҳақида сўради. «Жазоландим», — деб жавоб берди матбуот котиби.
Бошловчининг гап қайси жазо тури ҳақида бораётганлиги тўғрисидаги саволига Песков буни ҳозирча билмаслигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ўз раҳбари Владимир Путиннинг Süddeutsche Zeitung газетаси америкаликларга алоқадорлиги ҳақидаги баёноти учун узр сўраган эди.
Изоҳ (0)