Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи Оксана Чусовитина Рио–2016 Олимпиада ўйинларига йўлланма олди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
The Coach Gymnast’нинг маълум қилишича, 17 апрель, якшанба куни Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Test Event–2016 лицензион турнирида ўзбекистонлик 40 ёшли гимнастикачи барча йўналишларда жами 52,465 очко тўплади ва фаолиятидаги еттинчи Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.
Маълумот учун, Оксана Чусовитина 1992 йилги Барселона (Испания)да бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларидан буён кетма-кет еттинчи маротаба тўрт йилликнинг энг нуфузли турнирида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Бундай кўрсаткичга дунё спорт гимнастикачилари орасида ҳали ҳеч ким эриша олмаган.
Изоҳ (0)