Афғонистоннинг шимолий қисмида юз берган сув тошқини оқибатида камида 31 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда, Khaama Press маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
17 апрель, якшанба куни кечаси ёққан жала Афғонистон шимолидаги Бағлон, Саманган, Тоҳар ва Багдис вилоятларида кутилмаган сув тошқинини келтириб чиқарди.
Агентликнинг маълум қилишича, ёғингарчилик мамлакатнинг марказий қисмидаги Дайкунди вилоятида асосий йўналишлардаги транспорт қатновини ҳам издан чиқарган.
Жабрланганлар ва бедарак йўқолганлар борлиги ҳақида маълум қилинган, бироқ агентлик уларнинг аниқ сонини келтирмаган.
Изоҳ (0)