Эрон махсус хизматлари мамлакатда теракт уюштиришни режалаштирган жангарини ҳибсга олди. Бу ҳақда Теҳрондаги матбуот анжуманида разведка ишлари бўйича вазир, оятуллоҳ Маҳмуд Алавий маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Эронга теракт амалга ошириш учун келган террорчи махсус хизматлар томонидан мамлакат ғарбида қўлга олинди. Унинг тан олишича, террорчи гуруҳлар раҳбарларидан Эронда портлаш уюштириш юзасидан топшириқ олган. Мамлакат хавфсизлик кучлари терактнинг олдини олиб, минтақадаги айрим давлатларнинг Эрондаги вазиятни издан чиқаришдек мудҳиш режаларига барҳам беришга муваффақ бўлди», — дея таъкидлаган Алавий.
Вазирнинг билдиришича, жангарини қўлга олиш операцияси фуқароларнинг ҳушёрлиги ва фаол иштирокида амалга оширилган.
Изоҳ (0)