Покистоннинг Панжоб провинцияси Ражанпур аҳоли пунктида хавфсизлик кучлари бўлинмалари 22 нафар полициячини озод этиш бўйича махсус операцияни бошлади, деб ёзади «ТАСС». Уларни «Чотту» лақабли жиноят соҳасида эътибор қозонган Ғулом Расулнинг экстремистик гуруҳи гаровда сақламоқда.
Бандитлар олти полициячининг ҳаётига зомин бўлишга улгурди, улар, агар мамлакат ҳукумати уларнинг талабларини бажармаса, гаровдагиларнинг қолганини ҳам ўлдириш билан таҳдид этмоқда. Аммо ислом республикаси ҳукумати музокараларга киришишдан бош тортди.
Ражанпурга армия махсус бўлинмалари, шунингдек, бир нечта ҳужумчи вертолётлар етиб келди. Аввалроқ жиноятчиларга ультиматум эълон қилинган, агар улар 17 апрель, якшанба куни охиригача ҳукуматга таслим бўлмаса, махсус бўлинмалар ҳужум бошлаши ҳақида огоҳлантирилган эди.
Гаровдаги полициячиларни озод этиш бўйича операцияда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва ИИВ қўшинлари ҳарбий хизматчиларидан 1,6 мингдан зиёд киши қатнашмоқда.
Изоҳ (0)