Колумбияда 2015 йил кузидан бери Зика безгагига чалиниш билан боғлиқ 68,6 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди. Касалланганлар орасида 12,3 минг нафар ҳомиладор аёл бор. Бу ҳақда 16 апрель, шанба куни мамлакат соғлиқни сақлаш миллий институти маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Шундай бўлса-да, расмийлар баҳосига кўра, эпидемия кўлами кутилганидан анчайин кам бўлиб, охирги ҳафталар мобайнида хасталикка чалиниш ҳолатлари тобора камайиб бормоқда.
Қонида Зика вируси аниқланган 445 шахсда неврологик бузилишлар, жумладан, 298 ҳолатда Гийен-Барре синдроми кузатилди. Мамлакатда февраль ойида уч киши мазкур синдром қурбони бўлганди.
Изоҳ (0)