Латвияда 17 апрель, якшанба куни Summer Shield XIII халқаро ҳарбий машғулотлари бошланди. Уларда Латвия, Литва, АҚШ, Канада, Финляндия ва Германиянинг 1300 нафардан ошиқ ҳарбий хизматчиси иштирок этмоқда. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Машқлар Адажидаги ҳарбий полигон ҳамда унга туташ ҳудудларда ўтказилади ва 29 апрелга қадар давом этади. Улардан кўзда тутилган асосий мақсад батальон ва бригадалар даражасида жанговар операциялар ўтказиш малакасини оширишдан иборат.
Summer Shield Латвияда 2004 йилдан бери ўтказиб келинади, 2014 йилдан бошлаб эса НАТОнинг ўқув режасига киритилган ва уларда альянсга аъзо барча давлат вакиллари қатнашиши мумкин.
Изоҳ (0)