Лондоннинг «Челси» футбол клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо «Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийига айланди. Бу ҳақда, Bild нашрига таяниб, «Sports.ru» хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, португалиялик мутахассис «Манчестер Юнайтед» билан 2019 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаган. Ушбу келишув жорий мавсум якунида кучга киради ва клубнинг амалдаги бош мураббийи Луи ван Гал истеъфога чиқарилади.
Хабар қилинишича, Моуриньонинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсади «ПСЖ» ҳужумчиси Златан Ибрагимович бўлиб турибди. Аввалроқ швециялик футболчи Луи ван Гал «МЮ»ни тарк этса, манкунианлар сафига қўшилишга тайёр эканини маълум қилган эди.
Мавзуга оид:
Изоҳ (0)