Абу-Даби (БАА)да бўлиб ўтган UFC on ABC 9 турнирида иштирок этган спортчиларнинг қанча мукофот пули ишлаб топгани маълум бўлди. Бу ҳақда Metaratings нашри Sporty Salaries порталига таяниб хабар берди.

Ўзбекистонлик аралаш жанг санъати вакили Богдан Гусков мазкур турнирда россиялик Никита Криловни мағлуб этгани учун жами 64 минг АҚШ доллари ишлаб топди. Ушбу сумманинг 30 минг доллари жангда қатнашгани, 30 минг доллари ғалаба учун, 4,5 минг доллари эса ҳомийлик шартномасига тўғри келади. Қизиқарли жиҳати шундаки, мағлуб бўлганига қарамай, Никита Крилов Гусковдан олти баробар кўпроқ гонорар олди. У турнир якунида 371 минг АҚШ доллари мукофот пули қўлга киритган (қатнашгани учун 350 минг доллар, ҳомийлик шартномаси учун эса 21 минг доллар).
UFC on ABC 9 турнирининг Топ-10 гонорарлари:
- Роберт Уиттакер – 571 000
- Никита Крилов – 371 000
- Марк-Андре Баррио – 366 000
- Муслим Салихов – 311 000
- Рене де Риддер – 266 000
- Дейви Грант – 261 000
- Брайс Митчелл – 235 000
- Табата Риччи – 216 000
- Петр Ян – 211 000
- Саид Нурмагомедов – 161 000
Эътиборга молик жиҳат шундаки, Никита Крилов нафақат Богдан Гусковдан, балки собиқ чемпион Петр Ян, Шара Буллет, Муслим Салихов каби бир қатор жангчилардан ҳам кўпроқ гонорар олган. Ундан фақат бош жангда иштирок этган Роберт Уиттакер юқорироқ мукофот – 571 минг доллар олган.
Маълумот учун, Богдан Гусков рейтингда ўзидан баланд ўринда турган Никита Криловни UFC on ABC 9 турнирида биринчи раунддаёқ техник нокаут эвазига мағлуб этган.
Изоҳ (0)