Перунинг марказий қисмида автобуснинг жарликка қулаши туфайли камида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда фожиа рўй берган Паско минтақаси йўловчи ва юк транспорти департаментида маълум қилинди, деб хабар берди «ТАСС».
Ҳодисада яна 29 киши жабрланди. Автобус Лима — Серро-де-Паско йўналишида кетаётган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокатга транспорт воситасини бошқаришдан чалғиган ҳайдовчи сабабчи бўлган.
Изоҳ (0)