12 апрель, сешанба куни Сурияда Россиянинг Ми-28Н жанговар вертолёти ҳалокатга учради. Унинг бортида бўлган икки нафар экипаж аъзоси нобуд бўлди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Матбуот хизмати вертолёт уриб туширилмаганини таъкидлади, бироқ ҳодисанинг тафсилотларини келтирмади. Экипаж аъзоларининг жасади Россиянинг Хмеймимдаги базасига етказилди. Ҳалокат жойида мутахассислар тезкор гуруҳи иш бошлади.
Изоҳ (0)