АҚШ Корея ярим оролидаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш бўйича музокараларга тайёр, Вашингтон, ҳатто, КХДРга иқтисодий кўмак ҳам бериши мумкин, аммо барчаси Пхеньяннинг хатти-ҳаракатларига боғлиқ. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Жон Керрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Биз ушбу музокараларга қайтишга тайёрмиз. Биз ярим орол учун тинчлик битимини муҳокама қилишга тайёр эканлигимизни аниқ-равшан билдирдик», — деди Керри. У Вашингтон томонлар тажовузкорликдан воз кечиш ҳақидаги келишув бўйича муҳокамаларга киришишига қарши эмаслигини таъкидлади. «Аслида биз иқтисодий кўмак тақдим этишга тайёрмиз», — дея қўшиб қўйди у.
Бундан ташқари, АҚШ, давлат котиби таъкидлашича, Жанубий Корея билан Кореяларни бирлаштириш концепцияси устида ишлашга тайёрлигини билдирмоқда. «Бироқ барчаси Шимолий Кореянинг денуклеаризация бўйича музокараларда қатнашиш қарорига боғлиқ» — деди Керри.
Изоҳ (0)