Қозоғистон телеканалларидан биридаги «Юлдузлар ярқирайди» номли кўрсатувда «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси фаолияти эътироф этилди. Бу ҳақда «Даракчи.uz» хабар берди.
Кўрсатувда Қозоғистоннинг очиқ-сочиқ кийинадиган эстрада хонандалари танқид қилинган, Ўзбекистонда хонандаларнинг ўзини тутиши ва кийиниши «Ўзбекнаво» назорати остида эканлиги таъкидланган.
Шунингдек, лицензияда назарда тутилган талабларни бажармаганлиги учун огоҳлантирилган ёки лицензиясидан маҳрум этилган ўзбекистонлик санъаткорлар ҳам санаб ўтилган.
«Sayyod.com»нинг бир неча йилдан бери Қозоғистонда ижод қилиб келаётган «Саҳар» гуруҳи яккахони Анвар Жўраевга асосланиб ёзишича, Қозоғистонда «Ўзбекнаво»га муқобил ташкилот йўқ, мамлакатда хонандалар фаолияти Ўзбекистондаги каби назорат қилинмайди ва санъаткор хонандалик фаолияти билан шуғулланиши учун лицензия олиши шарт эмас.
Изоҳ (0)